ҚР Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали сўзлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тожикистон томонининг таклифига биноан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Давлатлар раҳбарлари коронавирус пандемиясининг тарқалиши ва унинг салбий таъсири туфайли минтақадаги эпидемиологик ва иқтисодий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар. Томонлар COVID-19 эпидемиясига қарши курашишда икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кўрилаётган чоралар ва аниқ ҳаракатлар тўғрисида маълумот алмашдилар.

Шу муносабат билан Тожикистон Президенти Қозоғистон томонидан ушбу эпидемиянинг тарқалишининг олдини олиш бўйича қабул қилинган қарорларни юқори баҳолади ва бу фуқароларга, маҳаллий кичик ва ўрта бизнесга ўз вақтида ёрдам кўрсатаётганини таъкидлади.

Имомали Раҳмон Қасим-Жомарт Тоқаевга қийин даврда тожик халқига кўрсатган ёрдами, шу жумладан Тожикистоннинг илтимосига биноан инсонпарварлик ёрдами сифатида 5000 тонна ун етказиб бергани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Тожикистон фуқароларини ватанига қайтариш ва Қозоғистон чегараси орқали товарларнинг узлуксиз равишда олиб ўтилишида кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирди.

Президент Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар ўзаро қўллаб-қувватлаш ва очиқликка асосланишини қайд этди.

- Қозоғистон Тожикистоннинг иккинчи йирик савдо ҳамкори. Шу боис, биз, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш орқали ўзаро савдони янада оширишдан манфаатдормиз, - деди Қозоғистон Президенти.

Халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат икки ва кўп томонлама форматларда, жумладан, БМТ, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашда муваффақиятли иш олиб бораётганини таъкидлади. Шу муносабат билан, Президент Тожикистон Президентига Қозоғистон ташаббусларини ҳар томонлама ривожлантиришни доимий қўллаб-қувватлаб келгани учун миннатдорлик билдирди.

Дўс халқларимиз, умуман Марказий Осиё мамлакатлари фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш муҳимлигини инобатга олиб, томонлар икки мамлакат ҳукуматларига Тожикистон Президентининг бир қатор аниқ тавсияларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишни топширишга келишиб олдилар.

Мулоқот сўнггида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоевга самимий салом йўллади.


Сўнгги хабарлар