ҚР Президенти иккинчи Қатар иқтисодий форумида иштирок этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Жаҳон иқтисодиётининг тикланиш суръатларини мослаштириш» мавзусидаги иккинчи Қатар иқтисодий форумида иштирок этади, дея хабар беради Кazinform ҚР Президенти матбуот хизматининг «БОРТ №1» Теlegram-каналига таяниб.

«Эртага, 21 июн куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол-Танийнинг шахсий таклифига биноан «Жаҳон иқтисодиётининг тикланиш суръатларини мослаштириш» мавзусидаги иккинчи Қатар иқтисодий форумида иштирок этади. Форум Доҳада бўлиб ўтади.

23 июн куни Давлат раҳбари Ақорда қароргоҳида Қозоғистон шахмат федерацияси вакиллари ва мамлакатимизнинг машҳур шахматчилари билан учрашув ўтказади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Ақорда матбуот хизмати жорий ҳафтада Президент иштирокида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақидаги анонсни эълон қилган эди.


Сўнгги хабарлар