ҚР Президенти ИИВга миграция масаласини самарали назорат қилиш бўйича қатор топшириқлар берди

None
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Ички ишлар вазири Марат Ахметжановнинг ҳисоботини тинглади.

Президентга жиноятларнинг олдини олиш, жиноятларни очиш, тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шахсий таркибда тартиб ва ​​қонунийликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон халқига Мурожаатномасида қайд этилган вазифалар ижроси ҳақида сўзлаб берилди. Хусусан, интернетдаги фирибгарлик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш кучайтирилди. Оилавий низолардан келиб чиқадиган жиноятларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Марат Ахметжанов Россия Федерацияси фуқароларининг мамлакатга келиши муносабати билан ички ишлар органлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Давлат раҳбарига Ички ишлар вазирлигининг бюрократиядан халос бўлиш, иш жараёнини рақамлаштириш ва автоматлаштириш, ички тартиб-қоидаларни оптималлаштириш борасидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш якунларига кўра, Президент мамлакатда ҳуқуқий тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш даражасини янада ошириш, миграция масаласини самарали назорат қилиш бўйича қатор топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар