ҚР Президенти Ички ишлар вазирини қабули қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Давлат раҳбарига мамлакатдаги криминоген вазият, ички ишлар идораларининг жорий йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Вазир Президентга бўлим ишидаги бир қатор ижобий тенденциялар ҳақида сўзлаб берди. Ерлан Тургумбаевнинг сўзларига кўра, жорий йилда жиноятчилик 13 фоизга, талончилик, ўғирлик ва безорилик 37 фоизга камайган. Жамоат жойлари ва кўчаларда хавфсизлик даражаси ошди.

Ерлан Турғумбаев аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўлимлари ходимларини тегишли стандартларга етказиш, аёллар ва болаларга қарши жиноий ишлар бўйича аёл терговчиларнинг ихтисослашувини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида маълумот берди.

Учрашув якунлари бўйича Давлат раҳбари ички ишлар идораларини рақамлаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ишларни фаоллаштиришга кўрсатма берди. Президент агентликнинг кадрлар ва ахборот сиёсатини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар