ҚР Президенти Ички ишлар вазирини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Ички ишлар вазири Марат Ахметжановни қабул қилди. Президентга мамлакатдаги криминоген вазият, ички ишлар органларининг жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти якунлари ҳақида маълум қилинди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Президентга жиноятчилик даражаси сезиларли даражада камайгани ҳақида маълумот берилди. Марат Ахметжановнинг айтишича, талончилик, товламачилик ва мол ўғирликлари камайган. Жамоат жойлари ва кўчаларда хавфсизлик даражаси ошди.

Вазирлик полиция терговининг видеоформатини жорий этиш устида ишламоқда. Шунингдек, жиноий жараённи рақамлаштириш давом этмоқда. Бугунги кунда жиноий ҳуқуқбузарликларнинг 81,7 фоизи электрон форматда тергов қилинмоқда.

Жиноят процессининг уч авлод моделини татбиқ этиш доирасида ўта оғир тоифадаги 928 та иш бўйича тергов ишлари якунланиб, судга юборилди. Масалан, пойтахт полицияси компаниялардан бирининг директорига нисбатан жиноят ишини судга юборган. У Қозоғистоннинг 123 нафар фуқаросини Норвегия Қироллигига ишга жойлаштираман, деб алдаб, 149 миллион тенгедан ортиқ зарар етказган. Гумонланувчи айбдор деб топилиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бундан ташқари, саккизта уюшган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди. Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва бошқариш билан боғлиқ 16 та жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гиёҳвандлик жиноятларига қарши курашиш доирасида йил бошидан буён 1 минг 354 жиноят фош этилди. «Қора бозор»да 4,5 миллиард тенгега яқин 3,5 тонна ноқонуний гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.

Вазир Давлат раҳбарига жамоат хавфсизлигини халқ билан биргаликда таъминлаш концепциясининг асосий қоидалари ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ички ишлар органларини рақамлаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишларини жонлантириш муҳимлигини таъкидлади. Президент мамлакатда хавфсизлик ва ҳуқуқий тартиботни янада таъминлаш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди.





Сўнгги хабарлар