ҚР Президенти хорижий илмий ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди

Фото:
ASTANA. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев хорижий илмий ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари Chioda Теchnol Cоrp (Япония) президенти Атару Иноуе, Лауж-Ланжевин институти етакчи илмий ходими Валерий Несвижевский (Франция), Бирлашган ядровий тадқиқотлар институти директори (Россия) Григорий Трубниковларни қабул қилди.

Учрашувда Қозоғистонда ядро фанини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хорижий илмий ташкилотлар раҳбарлари Қозоғистон билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.


Президент мамлакат атом энергиясидан фақат тинч мақсадларда фойдаланиш тарафдори эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон табиий уран қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради ва ядро ёқилғисини ўзи ишлаб чиқаради. Мамлакатда атом саноатини илмий-техник нуқтаи назардан қўллаб-қувватлай оладиган илмий муассасалар ва инфратузилма мавжуд.

Суҳбат чоғида Қозоғистонда атом энергетикасини ривожлантириш, замонавий ядро технологияларидан фойдаланиш, маҳаллий малакали кадрлар тайёрлаш юзасидан фикр алмашилди.

Фото: аqorda.kz


Сўнгги хабарлар