ҚР Президенти хорижга кетган маблағларни қайтаришга бўйича топшириқ берди
25 Февраль 19:25

ҚР Президенти хорижга кетган маблағларни қайтаришга бўйича топшириқ берди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбарияти билан видеоселектор йиғилиши ўтказди ва янги тайинланган раис Олжас Бектеновни таништирди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Агентликнинг собиқ раиси Марат Ахметжановга фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, янги лавозимида муваффақиятлар тилади.

Президент Агентликнинг янги раиси ва ходимларига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликдан қочиш, жамиятда коррупцияга муросасизлик мафкурасини кучайтириш, давлат хизматига нисбатан салбий жамоатчилик фикрини ўзгартиришга қаратилган қатор вазифаларни юклади.

Президент шунингдек, ўғирланган бойликларни мамлакатдан қайтаришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Президент яқинда тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши сиёсат концепциясини вазиятни сифат жиҳатидан ўзгартиришнинг муҳим таркибий қисми сифатида қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив