ҚР Президенти Хитой коронавирусининг Қозоғистонда тарқалишини олдин олишга топшириқ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой коронавирусининг Қозоғистонда тарқалишини олдин олишга топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳукуматга Хитойда пайдо бўлган коронавируснинг Қозоғистон ҳудудига тарқалишига йўл қўймаслик бўйича аниқ ташкилий чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилди», - деб ёзди Давлат раҳбари Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда пневмония инфекциясининг янги тури тарқалди. Касаллик юқтирганлар ва ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, Хитойда янги коронавирусни юқтирганлар сони 2 мингдан ошган, шундан 56 та ҳолат ўлим билан якунланган.

Пневмониянинг бу тури Таиланд, Европа мамлакатлари ва АҚШда ҳам қайд этилди.

Қозоғистон коронавирусни лаборатория шароитида аниқлаш имконини берувчи праймерлар сотиб олмоқда.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири инфекция юртимизда қайд этилмаганини маълум қилди.

ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, карантин жорий қилинган Хитойнинг Ухан шаҳрида Қозоғистондан 230 талаба ўқийди. Шундан 98 нафари шаҳарда, қолганлари эса Қозоғистонга ва бошқа шаҳарларга кетиб қолган.

Юртимизнинг барча аэропортларида профилактик тадбирлар ва ўқув йиғинлари ташкил этилмоқда.


Сўнгги хабарлар