ҚР Президенти Хитой Халқ Республикасининг Шинжон райони раҳбари Ма Синжуйни қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном райони ХКП партия қўмитаси котиби Ма Синжуйни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном райони партия қўмитаси котиби Ма Синжуйни қабул қилди.

Суҳбат чоғида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилди. Қозоғистон Шинжон минтақаси билан саноат, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги ва туризм каби кўплаб йўналишларда муваффақиятли алоқаларни давом эттирмоқда.

photo

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Хитой билан стратегик шериклик ва абадий дўстлик руҳида ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади. Давлат раҳбари икки давлат ўртасида барча даражадаги фаол ва ишончли сиёсий мулоқотлар мавжудлигига алоҳида тўхталиб, ХХР Қозоғистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади.

«Шуни таъкидлашим лозимки, Хитой Халқ Республикаси Раиси жаноб Си Цзиньпиннинг ўтган йили октябрь ойида Қозоғистонга ташрифи жуда муваффақиятли бўлди. Бу CОVID-19 пандемияси туфайли юзага келган узоқ танаффусдан кейинги биринчи ташриф эканлигини қайд этдик. Биз жуда муҳим келишувларга эришдик. Икки мамлакат ҳукуматлари, тегишли вилоятлар раҳбарлари зиммасига юқори даражада эришилган келишувларни муваффақиятли амалга ошириш вазифаси турибди», – деди Президент.

photo

Ма Синжуй Қасим-Жомарт Тоқаевга меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдириб, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломини етказди.

«Ташрифимдан асосий мақсад ХХР Раиси Си Цзиньпин ва сиз ўртасидаги муҳим стратегик келишувларни амалга оширишдан иборат. Биз Хитой ҳудуди сифатида мамлакатимиз ғарбидаги давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга масъулмиз. Қозоғистон биз учун ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Умуман олганда, Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик Шинжон орқали амалга оширилади», – деди Ма Синжуй.
Учрашув якунида Президент Шинжон раҳбарининг Қозоғистонга ташрифи минтақалараро алоқаларни чуқурлаштириш, унинг йўналишларини аниқлаштиришга янги суръат бағишлашига эътибор қаратди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзиньпинни Хитой Халқ Республикаси Раиси лавозимига қайта сайлангани билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилади.

photo

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар