ҚР Президенти ХХР Раиси Си Цзиньпинни табриклади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзинпинни Хитой Халқ Республикаси Раиси лавозимига қайта сайлангани билан табриклаб телеграмма йўллади.Бу ҳақда Ақорда расмий сайтига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

«Ўтган икки сессия якунлари бўйича қабул қилинган муҳим қарорлар ва оқилона сиёсатингиз халқингизни юксак қадриятлар сари етаклайди ва Хитой келажагини порлоқ, тараққиётини бой қилиш учун мустаҳкам асос бўлишига қатъий ишонаман». Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги яқин алоқалар кўлами йилдан-йилга кенгайиб бораётганини мамнуният билан таъкидлайман. Ўйлайманки, бу ютуқлар сизнинг саховатли ҳиссангиз ва шахсий ёрдамингиз самарасидир. Ўтган йилнинг сентябр ойида Қозоғистонга муваффақиятли ташрифингиз ҳамкорлигимизнинг навбатдаги «30 йиллик олтин даври»га йўл очганидан айниқса мамнунман», – дейилади телеграммада.

Давлат раҳбари Хитой раҳбарининг эзгу ташаббусларига муваффақият, Хитой халқига барака тилади.


Сўнгги хабарлар