ҚР Президенти Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Ираклий Гарибашвилига ҳурмат бажо келтирар экан, икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланаётгани, шунингдек, биргаликдаги саъй-ҳаракатларни сафарбар этиш муҳимлигини таъкидлади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
«Умид қиламанки, сафарингиз муваффақиятли ўтади. Ташрифингиз дастури жуда тиғиз, Қозоғистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорлик ривожига янги суръат бахш этадиган бир қатор учрашувлар режалаштирилганлигини биламан. Айтмоқчиманки, бизни мустаҳкам дўстлик ва кўп томонлама ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Бизнинг вазифамиз - ана шу дўстона муносабатларни давом эттириш ва янада ривожлантиришдир»

, - деди Президент.

Учрашувда Қозоғистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, транспорт-логистика фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшни Хитойга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлгани учун, Қозоғистон ўз бозорини Марказий Осиёга кириш эшиги сифатида кўришни таклиф қилмоқда. Давлатлар Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича ҳамкор саналади, бу эса минтақа мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга.

Ираклий Гарибашвили Қасим-Жомарт Тоқаевга учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдирди ва унинг мамлакати ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини яна бир бор тасдиқлади.

«Дўстона ва кўп томонлама ҳамкорлигимиз яхши ривожланмоқда. Мен муҳим масала билан келдим. Биз икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, барча соҳаларда алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш кўпаймоқда. Биринчи ярим йилликда бу борадаги кўрсаткич 150 фоизга ошди. Албатта, алоқаларимизни кенгайтириш учун имкониятларимиз катта. Биз ўзаро муносабатлар, ҳамкорлик ва дўстликни қадрлаймиз»

, -деди Грузия Бош вазири.

Учрашув якунида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Грузия Президенти Саломе Зурабишвилига салом йўллади.


Сўнгги хабарлар