ҚР Президенти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакилини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Матео Мекаччини қабул қилди, дея хабар бермоқда Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Матео Мекаччига ҳурмат бажо келтирар экан, унинг ташрифи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан муносабатларни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим эканини таъкидлади.

Учрашувда Қозоғистон ва ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўртасидаги демократия, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент Қозоғистон Республикасидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ва Бюро ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумини қўллаб-қувватлади.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат мамлакатнинг Бюро билан яқин ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини ва ЕХҲТ қадриятларига содиқлигини тасдиқлайди. Қасим-Жомарт Тоқаев Бюро директорига янги Қозоғистонни яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида гапириб берди. Матео Мекаччи Қасим-Жомарт Тоқаев билан ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси доирасидаги ҳамкорлик даври ва Қозоғистонга аввалги ташрифларини мамнуният билан эслади.

Бюро директори Қозоғистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлади ва мамлакат билан фаол ҳамкорлик ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.

Шунингдек, у Қасим-Жомарт Тоқаев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини ва Қозоғистон Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг муҳим ҳамкори эканини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар