Валюталар курси:
    usd/kzt 460.95 eur/kzt 487.18

    rub/kzt 8.66 cny/kzt 68.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР Президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар Бош вазирлари билан учрашди

25 Февраль 16:38

NUR-SULTAN. Kazinform – Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларус Бош вазири Роман Головченко, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, Россия Бош вазири Михаил Мишустин, ва кузатувчи давлат вакили сифатида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги учрашув геосиёсий вазият ўта кескин бўлган бир пайтда ўтмоқда.

«Иқтисодий иттифоқимиз маълум сабабларга кўра санкцияларга қарши норозилик намойишлари натижасида юзага келган сиёсий кескинликнинг кучайиши ва унинг мамлакатларимиз иқтисодиёти ва молия тизимига салбий таъсиридан хавотирда. Валюта курси, тўлов тизими ва иккинчи даражали банклар учун хавфлар ортди. Қозоғистонда инқирозга қарши чоралар кўряпмиз. Бу ҳали бошланиши, олдинда жуда қийин ишлар. Ўйлайманки, бу ишни Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги ҳамкорларимиз билан маслаҳатлашган ҳолда қиламиз. Иқтисодиёт, молия ва саноат тизимларининг чамбарчас интеграциясини ҳисобга олган ҳолда хавфларни баҳолаш ва вазиятнинг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган иқтисодий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш зарур», – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев ушбу ишчи гуруҳни молиявий регуляторлар иштирокида иқтисодий бошқармалар даражасида ташкил этишни таклиф қилди. Мувофиқлаштириш ишларини Евроосиё иқтисодий комиссияси олиб бориши керак. Унинг сўзларига кўра, ташқи макромуҳитдаги оғир вазиятга қарамай, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг иқтисодий кўрсаткичлари ижобий силжиш кўрсатмоқда.

«2021 йил якунларига кўра, Иттифоқнинг ташқи савдо айланмаси 34 фоиздан ошди, ички савдо ҳажми эса бундан ҳам юқори бўлиб, 67 фоизга етди. Бу Евроосиё иттифоқининг ички савдо-иқтисодий алоқалари мустаҳкамланганининг яхши кўрсаткичидир. Ялпи ички маҳсулот ўсиши 4,4 фоизни ташкил этади. Бу кутилганидан анча юқори. Ўзаро савдони кенгайтириш, иқтисодиётда рақобатбардошликни ошириш борасида тўғри йўлдан бораётганимиздан хурсандман», – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши кун тартиби жуда банд эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, барча масалалар, жумладан, энг долзарб масалалар ҳам самарали ва муваффақиятли муҳокама қилинди.

Учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Евроосиё интеграциясининг долзарб ва истиқболли масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Қозоғистон Президенти Бош вазирларни тинглаб, сўнгги воқеалар билан боғлиқ ҳолда кўп иш қилиш кераклигини таъкидлади.

«Мамлакатларимиз ҳукуматлари энг мураккаб муаммоларни ҳал этишнинг самарали йўлларини топиши керак. Бу жуда муҳим. Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятидан катта натижалар кутамиз. Биз мамлакатларимизнинг стратегик манфаатларига жавоб берадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг қадр-қиммати ва нуфузини сақлаб қолиш учун барча имкониятларимизни ишга солишимиз керак. Дарҳақиқат, фуқароларимиз ушбу Иттифоқдан реал натижалар кутмоқда», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Учрашув якунида Қозоғистон Президенти ҳукумат раҳбарларига умумий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар