ҚР Президенти ЕОИИни Ҳиндистон, Миср, Индонезия ва Исроил билан муносабатларни мустаҳкамлашга чақирди

None
None
ASTANА. Kazinform – Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида турли имтиёзлар бўйича шартномалар имзолаган давлатлар билан муносабатлар сифатини ошириш вақти келди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бишкекдаги Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида шундай фикр билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Иккинчи масала – халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш. Иттифоқнинг ташқи савдога қизиқиши йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Бу ижобий тенденция ва Қозоғистон бу йўналишни қўллаб-қувватлайди. Энди асосий эътиборни консессия шартномалари бўйича ҳамкорлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар сифатини оширишга қаратиш зарур. Гап Вьетнам, Сербия, Эрон ҳақида кетмоқда, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон, Миср, Индонезия ва Исроил билан эркин савдо ҳудуди юзасидан келишувлар бўйича ишларни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.

«Қозоғистон Бирлашган Араб Амирликлари билан эркин савдо ҳудуди бўйича музокаралар бошланганини олқишлайди. Менимча, бу ташаббус анча истиқболли ва бутун Евроосиё бешлиги манфаатларига мос келади. Энди бу жараённи чўзмаслик муҳим», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Бишкекда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда. Айни дамда Иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари кичик гуруҳ билан учрашув ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қосим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Бишкекка хизмат сафари билан боргани хабар қилинганди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар