ҚР Президенти Экология ва табиий ресурслар вазирини қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Экология ва табиий ресурслар вазири Зулфия Сулейменовани қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Президентга мамлакатдаги гидрометеорологик вазият, сув тошқинлари даврига тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбарига сув тошқинлари даврида гидротехника иншоотларидан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Шу мақсадда вазирлик тез орада Абай ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида текширувлар ўтказишни режалаштирган.

Умуман олганда, республика ҳудудида 1806 та гидротехника иншоотлари мавжуд.

Йил бошида 1322 та гидротехника иншоотлари кўздан кечирилди, 471 та объект таъмирлаш ва модернизацияга муҳтож.

Зулфия Сулейменованинг айтишича, броконьерлик ва ўрмон дарахтларини ноқонуний кесишга қарши курашиш чоралари кучайтирилаётганини етказди. Унга кўра, Давлат раҳбари топшириғига асосан вазирлик томонидан мамлакатда ўрмон хўжалигини ривожлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев марказий ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари баҳорги сув тошқинларига тайёргарлик ишларини биргаликда олиб бориш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, йил охиригача барча гидротехник иншоотларни ҳужжатлаштириш ва инвентаризациядан ўтказиш зарурлигини айтди.

Муаллиф: akorda.kz

Сўнгги хабарлар