ҚР Президенти Экология, геология ва табиий ресурслар вазирини қабул қилди
20 Май 14:01

ҚР Президенти Экология, геология ва табиий ресурслар вазирини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев вазирликнинг жорий йил биринчи чорагидаги фаолиятининг асосий якунлари ва келгуси даврга мўлжалланган режалари тўғрисидаги ҳисоботни тинглади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Хусусан, вазир мамлакатдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, янги Экологик кодекси нормаларига мувофиқ, 83 та йирик компанияда технологик аудит ўтказилди ва бу уларнинг 2025 йилгача янги технологияларга ўтишга тайёрлигини баҳолаш имконини берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев «Жасыл Қазақстан» миллий лойиҳаси ва экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳудудий йўл хариталари ижроси билан танишди.

Давлат раҳбарига геология соҳаси ҳолати, Миллий геология хизматини ташкил этиш борасидаги ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Бундан ташқари, Президентга сув хўжалиги инфратузилмаси ҳолати, вегетация даври, янги Сув кодексининг ишлаб чиқилиши, шунингдек, ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёсининг ҳолати ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича Давлат раҳбари вазирлик олдига экологик муаммоларни ҳал этиш, сув хўжалиги инфратузилмасини такомиллаштириш ва геология соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор аниқ топшириқлар берди.


Янгиликлар

Архив