ҚР Президенти ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси Президенти Маргарета Седерфельтни қабул қилди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси Президенти Маргарета Седерфельтни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Маргарета Седерфельтга унинг ташрифи Қозоғистон ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Ассамблеяси ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Президент парламент дипломатияси давлатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганига эътибор қаратди.

photo

Шунингдек, кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш ҳақида гапирди.

Маргарета Седерфельт Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси асосий сиёсий институтларнинг тизимли ўзгаришини алоҳида қизиқиш билан кузатиб боришини айтди.

Учрашувда Астана халқаро форумининг (AIF) долзарб масалалари, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартиби муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар