ҚР Президенти Джо Байденни АҚШ президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Джо Байденни АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади, деб ёзади Kazinform Давлат раҳбарининг Twitter саҳифасига асосланиб.

Давлат раҳбари Джо Байденни Америка Қўшма Штатлари Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклади. Қасим-Жомарт Тоқаев икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилишига умид билдирди.



Аввалроқ АҚШ Демократик партиясидан номзод Джо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун зарур бўлган овозларини тўплагани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар