ҚР Президенти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитида иштирок этади

None
Фото: akorda.kz
ASTANА. Кazinform – Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан қўшма баёнотида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Душанбеда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитида иштирок этишини тасдиқлади, дея хабар берди Kazinform мухбири.

«Музокаралар доирасида долзарб минтақавий ва глобал муаммолар юзасидан самарали фикр алмашилди. Халқаро майдонда позицияларимиз яқин экани, кўп томонлама майдонларда муштарак манфаатларни илгари суришга тайёр эканлигимиз таъкидланди. Биз шахсан Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалаларига эътибор қаратдик. Шу доирада биз Афғонистондаги ҳозирги вазиятни муҳокама қилдик», — деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши ушбу минтақадаги барча қардош халқлар манфаатларига мос келишини таъкидлади.

«Шу муносабат билан биз Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари шаклида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдик. Фурсатдан фойдаланиб, Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган минтақа раҳбарлари саммитида иштирок этишимни тасдиқлайман ва Тожикистон шарафли Президентига ушбу таклиф учун миннатдорчилик билдираман», — деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар