ҚР Президенти давлат ташрифи билан Хитойга борди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи билан борди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Ташриф доирасида Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади. Учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилади.

18 май куни Президент давлат ташрифи доирасида Хитойнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашади ва қатор тадбирлар ўтказади, шунингдек, Сиань шаҳридаги қуруқ портида Қозоғистон логистика маркази қурилишини ишга тушириш маросимида иштирок этади.

Давлат раҳбари 19 май куни бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Хитой» саммитида иштирок этади. Шунингдек, Давлат раҳбарининг Сиань шаҳрида Қозоғистоннинг Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилган.



Сўнгги хабарлар