ҚР Президенти: Чегарани белгилашда фаол қатнашганлар давлат мукофотлари билан тақдирланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида чегарани мустаҳкамлашда иштирок этган дипломатлар давлат мукофотлари билан тақдирланишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу анжуман мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда. Биз бу тарихий маррага катта муваффақият билан етиб келдик. Қозоғистон минтақавий ва глобал жараёнларга фаол жавоб берадиган давлатга айланди. Елбасы Нурсултон Назарбоев ташқи сиёсатимизга асос солди. Унинг бевосита раҳбарлигида профессионал дипломатик хизмат ташкил этилиб, кенг кўламли ташқи сиёсат вазифалари ҳал этилди, – дея Президент давлат чегараси тасдиқланиши беқиёс ютуқ бўлганлигини таъкидлаб.

«Бу қарор мамлакатимиз хавфсизлигини мустаҳкамлашга катта таъсир кўрсатди. Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенциянинг қабул қилингани яна бир муҳим ютуқдир. Бунга эришиш учун 20 йил давомида қаттиқ меҳнат қилдик. Мамлакат музокараларда иштирок этган ходимлар меҳнатини юқори баҳолайди. Мен уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш ниятида эдим, – деди Президент.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар