ҚР Президенти бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришга чақирди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ЕОИИнинг бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Иттифоқ яратишнинг асосий мақсадларидан бири энг кучли ва изчил қўшма позицияга асосланиб, учинчи мамлакатлардан қулай савдо шартларини олишдир.

Интеграциялашган ташкилотлар ва давлатлар билан тизимли мулоқотни давом эттириш муҳим. Улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш биз учун иқтисодий манфаатли масала», – деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, у Иттифоқнинг учинчи давлатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни тезлаштиришни таклиф қилди.

«Комиссия Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Миср, Индонезия ва Исроил билан эркин савдо зонаси тўғрисидаги битимни тасдиқлаш бўйича ишларни тезроқ якунлагани афзал.

ШҲТ, ASEAN, МЕРКОСУР ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни сифат жиҳатидан мустаҳкамлаш керак. Ўйлайманки, у ерда ҳам бундай ҳамкорликка қизиқиш бор», – деди Қасим-Жомар Тоқаев.

Бунгача, Қозоғистон Президенти билан бирга Россия Федерацияси Президенти – ОЕИК раиси Владимир Путин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, шунингдек, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Кенгашнинг кенгайтирилган таркиби мажлисида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар