+7 (701) 759 90 19
USD 426.99 EUR 514.35
RUB 5.72 CNY 65.96
Янгиликлар

ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди

13 Апрель 18:34
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Бош вазир Асқар Маминни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар идоралари ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади Қозоғистон Президенти Қатар давлатининг амири билан телефон орқали сўзлашди ҚР Президенти Миллий банк раисини қабул қилди

Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йилнинг январь-март ойларида мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва санитария-эпидемиология ҳолати тўғрисида маълумот берилди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ушбу даврда иқтисодиётнинг реал секторида барқарор ривожланишнинг ижобий тенденцияси кузатилмоқда.

Асқар Мамин Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатдаги санитария-эпидемиология ҳолати тўғрисида маълумот берди. Касалхоналарда юқумли касалликларга чалинган беморлар учун бўлимларининг - 41 фоизида ва интенсив терапия бўлимларининг - 27 фоизида беморлар даволанмоқда. Апрель ойидан бошлаб ҳар ойда ҳудудларда 2 млн киши эмланади. Сентябрь ойида 10 млн фуқарони эмлашни якунлаш режалаштирилган.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш тизими керакли миқдордаги дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган. Тиббиёт муассасаларида дори-дармонларнинг бир ойлик захираси, «СҚ-Фармация» омборлари ва дорихоналарида икки ойлик захиралари мавжуд. Мамлакатнинг барча ҳудудларида дори-дармон воситалари, ҳимоя воситалари ва шприцлар уч ойгача барқарор захирага эга.

Шунингдек, учрашувда, давлат дастурларини амалга ошириш, Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига раислигининг устувор йўналишлари ва инвестициялар, иқтисодиётни янада рақамлаштириш, давлат бошқарувида илғор рақамли ечимларни жорий этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарларнинг нархларини барқарорлаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Президентга 1 апрель куни ОПЕК + вазирлар йиғилиши натижалари тўғрисида маълумот берилди. Қозоғистон учун нефт қазиб олишни кунига қўшимча 6 минг баррелга кўпайтириш бўйича махсус келишувга келишиб олинди. Шунга кўра, йил охирида нефт қазиб олишда сезиларли ўсиш бўлиши керак.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив