ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир Асқар Маминни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.
Қасим-Жомарт Тоқаевга коронавирусга қарши маҳаллий вакцинани ишлаб чиқиш ҳақида сўзлаб берилди.
Бош вазир Президентга 29 ноябрь куни клиник синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунланганлиги тўғрисида хабар берди. Асқар Маминнинг сўзларига кўра, вакцинанинг ножўя таъсири аниқланмаган ва унинг юқори самарадорлиги қайд этилган. 25 декабрдан бошлаб клиник синовларнинг учинчи босқичида 3000 нафар кўнгиллиларга вакцина эмланади. Синовлар 2021 йил март ойининг охирига қадар якунланади.
Шунингдек, Давлат раҳбарига шу йил охирига қадар 2 миллион маҳаллий вакцинанинг биринчи партияси чиқарилиши тўғрисида хабар берилди.
Давлат раҳбари томонидан Россия Президенти Владимир Путин билан эришилган келишувга мувофиқ, Россиянинг «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш Қозоғистонда жорий йилнинг 22 декабрида бошланади. 2021 йилдан бошлаб аҳолини ихтиёрий равишда вакцина билан эмлаш режалаштирилган. Дастлабки босқичда аҳолининг юқори хавфли гуруҳи, яъни шифокорлар, ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мавжуд.
Қасим-Жомарт Тоқаев Асқар Маминга маҳаллий вакциналар ишлаб чиқариш билан боғлиқ вазифани тезкорлик билан амалга оширгани учун миннатдорлик билдирди ва ушбу дорининг самарадорлигига алоҳида эътибор қаратиш ва унинг жамоатчиликка тақдим этилишини назорат қилишни топширди.
- Қозоғистонда 100 дан ортиқ янги IT-компаниялар қурилади
- Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94,4 миллиард долларга етди
- Туркистон - Чимкент – Тошкент катта тезлик темир йўл магистрали қурилади
- Қозоғистонда Миллий ягона тест синовлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
-
2020 йилда Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида иқтисодий ўсиш қайд этилди
-
Нурсултон Назарбоев Таълим ва фан вазирини қабул қилди