+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди

15 Сентябрь 16:18
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти Миллий ишонч кенгаши билан долзарб масалаларни муҳокама қилди Давлат раҳбари Алмати саноат зонаси фаолияти билан танишди Давлат раҳбари Алмати шаҳрига иш сафари билан келди

Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазирнинг жорий йилнинг январь-август ойларида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисидаги ҳисоботини тинглади.

Бош вазирнинг таъкидлашича, саккиз ой давомида қайта ишлаш саноатидаги ўсиш 3,3 фоизга, шу жумладан машинасозлик - 16,3 фоизга, транспорт воситаларини йиғиш - 51,8 фоизга, шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари 34,1 фоизга, енгил саноат - 11 фоизга, кимё саноати - 3,1 фоизга ва тайёр металл буюмлари ишлаб чиқариш - 18,8 фоизга ўсган.

2020 йилда Саноатлаштириш харитаси бўйича умумий қиймати 996 миллиард тенгелик 206 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини 1,3 триллион тенге, экспортни 325 миллиард тенге ошириш ва 19 мингга яқин янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

Қурилиш ҳажми 6,5 фоизга, фойдаланишга топширилган уйлар 6,4 фоизга ёки 8,1 миллион квадрат метрга ошди. Йил бошидан бери 71 минг янги уй қурилди, бу ўтган йилга нисбатан 8,6 фоизга кўпдир.

Қишлоқ хўжалигида барқарор ўсиш 4,9 фоизни ташкил этди, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 фоизга ўсди.

Асқар Маминнинг сўзларига кўра, кўрилган чоралар натижасида ижтимоий аҳамиятга эга товарларнинг ўсишини 4,4 фоиз даражасида ушлаб туриш мумкин бўлди, бу ўтган йилга нисбатан икки баравар паст (8,7 фоиз).

Йил бошидан бери 874 минг киши давлат дастурлари асосида иш билан таъминланди, бу ўтган йилга нисбатан 82,1 фоизга кўпдир.

Учрашув якунида Президент иш билан таъминлаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги технологияларни жорий этиш, эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлади.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив