ҚР Президенти Бош вазирга мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни қаттиқ назоратга олишни буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир Асқар Маминни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Қозоғистон Президентига жорий йилнинг 9 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга бир қатор соҳаларда ижобий тенденция борлиги ҳақида сўзлаб берилди. Хусусан, қайта ишлаш саноатининг ўсиши 3,3 фоизга етди, қурилиш ҳажми 10,5 фоизга ўсди, уйларнинг фойдаланишга топширилиши 9 фоизга ёки тахминан 9,6 миллион квадрат метрга ошди. Қишлоқ хўжалигида ўсиш суръати 5 фоизни ташкил этди. Қозоғистон Олтин-валюта жамғармаси ва Миллий жамғарма активлари 1 октябрь ҳолатига 91,1 миллиард долларни ташкил этди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни қайта тиклаш сентябрдан бошланган. Шу билан бирга, август ойига нисбатан савдо ҳажми 2,7 фоизга, алоқа 1,3 фоизга, транспорт ва омборхона 1,2 фоизга ўсди. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсиш кичик ва ўрта бизнеснинг тикланишини англатади. Бу янги иш ўринларини яратишга ва фуқароларнинг фаровонлигини оширишга имкон беради.

Бош вазир 11-12 октябрь кунлари Абу-Дабига иш сафари натижалари тўғрисида ҳисобот берди. Ташриф давомида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил январь ойида Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Икки ҳукумат сармоявий ҳамкорлик бўйича меморандумни имзоладилар. У қиймати 6,1 миллиард долларга тенг 21 та лойиҳани амалга оширишни назарда тутади. Ушбу ҳужжат юқори қўшимча қиймат ва афзалликларга эга, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда катта талабга эга бўлган ишлаб чиқариш саноатларини очишга қаратилган.

Давлат раҳбари Ҳукуматнинг иқтисодий ривожланишнинг ижобий суръатларини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини таъкидлади, фуқароларимизнинг соғлиғи, кичик ва ўрта бизнеснинг иши, шунингдек, умуман иқтисодиётнинг ривожланиши чет элларда кенг тарқалган коронавирус эпидемиясининг салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни қатъий назоратга олишни буюрди.
Сўнгги хабарлар