ҚР Президенти Бош вазирга бир қатор топшириқлар берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Бош вазир Асқар Маминни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йилнинг январь-февраль ойларида мамлакатниниг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва мамлакатдаги санитария-эпидемиология ҳолати тўғрисида маълумот берилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, сўнгги икки ой давомида иқтисодиёт ижобий динамикани намойиш этмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш саноати, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги жадал ривожланмоқда. Хизмат кўрсатиш аста-секин тиклана бошлади.

Ахборот-коммуникация соҳасида ижобий натижаларга эришилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, енгил саноат, кимё саноати, металлургия, шу жумладан рангли металлар ва машинасозлик, фармацевтика саноатида барқарор ўсиш кузатилмоқда.

Президентга ОПЕК + Мониторинг қўмитаси йиғилиши натижалари тўғрисида маълумот берилди. Учрашувда Қозоғистон учун нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 20 минг баррельга етказиш тўғрисида алоҳида келишувга эришилганлиги таъкидланди. Бу тоғ-кон саноатида ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ошириш имконини беради. Учрашувда мамлакатдаги санитария-эпидемиология ҳолати муҳокама қилинди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, вазият назорат остида: республика бўйича вируснинг кўпайиш даражаси 0,9 фоизга, юқумли касалликлар шифохоналарида ётоқ ўринларни 23 фоизни, интенсив терапия бўлимларида ётоқ ўринларни 16 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Президентга инвестицияларни жалб қилиш, иш билан таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга товарларга нархларни барқарорлаштириш ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бошқа долзарб масалалари бўйича кўрилган чоралар тўғрисида маълумот берилди.

Сўнгги хабарлар