ҚР Президенти Бош прокурорни қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Бош прокурор Берик Асиловни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга январ воқеалари бўйича терговнинг бориши ҳақида маълумот берилди. Президентга хориждаги активларни қайтариш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Шовқинли жиноят ишлари бўйича судланувчиларнинг жиноий йўл билан тўпланган маблағларининг четга чиқиб кетишини аниқлаш мақсадида уларнинг хорижга олиб чиқиб кетилиши таҳлили ўтказилмоқда.

Берик Асилов Қасим-Жомарт Тоқаевга яқинда Қозоғистон халқига Мурожаатномасида берилган топшириқлар ижроси ҳақида гапириб берди. Хусусан, Конституциянинг 83-моддасига Бош прокурорнинг Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига оид ўзгартишлар тайёрланмоқда, «Прокуратура тўғрисида»ги янги Конституциявий қонунни ишлаб чиқиш бошланди. Соҳавий ҳуқуқнинг асосий устувор йўналиши фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдан иборат.

Қонун лойиҳасига Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик жамияти билан ўзаро ҳамкорлик механизми, прокурорларнинг мустақиллиги ва жавобгарлигини оширишга оид нормаларни киритиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Президентга қийноқларни тергов қилиш ва оиладаги зўравонлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича прокурорларга ваколат бериш топширилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев назорат органининг аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади ва Бош прокурорга бир қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар