ҚР Президенти Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Аружан Саинни қабул қилди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Аружан Саинни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Йиғилишда болалар саломатлиги ва ижтимоий муҳофазаси, болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш борасидаги долзарб масалалар муҳокама этилди.

Давлат раҳбарига Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилди.

Президент вояга етмаганлар хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, етим болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатини сақлаб қолиш, имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш борасида самарали чора-тадбирлар кўриш муҳимлигига эътибор қаратди.

Қасим-Жомарт Тоқаев болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш жуда муҳим эканини, шунинг учун болаларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳар бир таклиф ва ташаббусни амалга оширишдан олдин диққат билан ўрганилиши кераклигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Президент юзага келган муаммоларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш учун жойларда Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини жонлантириш зарурлигига эътибор қаратди.

Бундан ташқари, Президент томонидан Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил зиммасига қатор вазифалар юкланди. Хусусан, болалар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш, болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатларига эътибор қаратиш, безориликка қарши курашиш, болалар ва ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилишга ундайдиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, махсус таълимга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашга эътибор қаратиш бўйича топшириқ берилди.


Сўнгги хабарлар