ҚР Президенти БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбари олий мартабали дипломатга ҳурматини изҳор этиб, унинг ташрифи БМТ билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳим эканини таъкидлади.

Учрашувда Қозоғистон ва БМТ ўртасидаги аниқ фаолиятнинг муҳим йўналишлари, жумладан, Марказий Осиёда Превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ доирасидаги масалалар муҳокама этилди.

Алматида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини очиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

photo

Ўз навбатида, Мирослав Енча Қозоғистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик даражасини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларни юқори баҳолади.

Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга ўз саломини йўллади.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар