ҚР Президенти БМТ Бош ассамблеясининг умумий дебатларида нутқ сўзлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош ассамблеясининг юбилей 75-сессиясининг умумий сиёсий баҳсларида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда ҚР Президентининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбари 23 сентябрь куни Нур-Султан вақти билан соат 19:45да видеоконференция орқали нутқ сўзлаши режалаштирилган.


Президент бугунги дунёнинг долзарб муаммолари ва қийинчиликлар, шу жумладан коронавирус пандемиясига қарши кураш, глобал иқтисодиётни тиклаш, ядро қуролидан воз кечиш ва тарқатмаслик ҳамда иқлим ўзгаришини ҳал қилиш масалаларига тўхталади.


Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашда БМТнинг ролини кучайтиришга эътибор қаратади.


Бундан ташқари, Президент 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш ва Марказий Осиёда минтақавий саъй-ҳаракатларни жонлантириш масалаларига эътибор қаратади.

Сўнгги хабарлар