ҚР Президенти: Биз мустақилликнинг 30 йиллигини аниқ ишлар ва янги лойиҳалар билан кутиб оламиз

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мустақилликнинг 30 йиллиги муҳим санасини аниқ ишлар ва янги лойиҳалар билан кутиб оламиз. Бу ҳақда Мустақиллик куни арафасида ўтказилган Давлат мукофотлари маросимида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қасим-Жомарт Тоқаев мустақиллигимизнинг 29-йили мураккаб, қийин ва ўзгача бўлганини таъкидлади. Бундай тақдирли синовлар ҳар бир авлодга насиб этавермайди. Жаҳон инқирозини енгиб ўтган бизнинг давлатимиз бундан ҳам катта мақсад ва вазифаларга эга.

«Кейинги йил – бу мақсадли давр. Бу йил мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган. Орқага қараш ва хулоса чиқариш вақти келди. Халқимиз учун ушбу муҳим санани аниқ ишлар ва янги лойиҳалар билан кутиб оламиз. Биз иқтисодий, ижтимоий ва экологик соҳаларда тизимли чора-тадбирлар комплексини амалга оширишда давом этамиз. Биз аҳолининг барча гуруҳлари, айниқса ёшлар, аёллар ва ногиронлар эҳтиёжларига алоҳида эътибор берамиз. Биз мамлакатда сиёсий модернизация жараёнини давом эттирамиз», - деди Президент Мустақиллик куни арафасида Давлат мукофотларини топшириш маросимида.

Давлат раҳбари келаси йил бошида эълон қилиниши керак бўлган янги ислоҳотлар тўплами ҳақида гапирди. Бу Қозоғистонда «халқ овозини тинглайдиган давлат»ни яратишга, адолат тамойиллари ва тенг имкониятларни ўрнатишга қаратилган демократик ўзгаришларга янги туртки беради.

Мажилислар ва барча даражадаги маслаҳатларга сайловларни ўтказиш келаси йилнинг бир муҳим воқеаси бўлади. Қасим-Жомарт Тоқаев бўлажак сайловлар жамиятнинг юқори даражадаги фуқаролик фаоллиги ва сиёсий саводхонлигини намойиш этишига ишонч билдирди. Сайлов кампанияси Қозоғистон давлатчилигининг институционал барқарорлигини тасдиқлайди.

Сўнгги хабарлар