ҚР Президенти бир қатор телефон орқали мулоқотлар ўтказди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Баҳрайн Қироли Ҳамад бин Исо Ол Халифа билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қасим-Жомарт Тоқаев суҳбатдошларга Қозоғистондаги мавжуд вазият, мамлакатда конституциявий тузумни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Хорижий давлатлар раҳбарлари Қозоғистон раҳбариятининг вазиятни тартибга солиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдириб, Қозоғистон билан дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Сўнгги хабарлар