ҚР Президенти Бибисара Асаубаевани Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев шахмат бўйича жаҳон чемпиони Бибисара Асаубаевани Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади. Бу ҳақда шахматчи Instagramдаги саҳифасида ёзди, дея хабар беради Кazinform.

«Сизни ким табриклади?» – деб сўради ўқувчилардан бири шахматчидан.

«Президент,» - деб жавоб қилди Бибисара Асаубаева телеграмма ва гулдаста суратини жойлаштириб.

«Ҳурматли Бибисара Ерханқизи! Нурафшон баҳор байрами билан қалбингиз ёруғ ва шод бўлсин. Атрофингиздагиларга қувонч ва бахт бағишланг ҳамда доимо ҳурматга сазовор бўлинг. Қуёшли кунлар кўп бўлсин. Сизга мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилайман», — дейилади Қасим-Жомарт Тоқаев табрикномасида.

19 ёшли Бибисара Асаубоева блиц-шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони. Икки йил аввал, 17 ёшида у энг ёш жаҳон чемпиони бўлди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди.

Ўтган йилнинг декабр ойида Алмати шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккинчи марта чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Бундан ташқари, яқинда Москвада ўтказилган «Шахмат юлдузлари» халқаро турнирида у таниқли блиц гроссмейстери Сергей Карякинни мағлуб этди.


Сўнгги хабарлар