+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

ҚР Президенти Бельгия қироли Филипп билан учрашди

26 Ноябрь 08:00
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Бельгия қироли Филипп билан учрашди

BRUSSELS. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бельгияга расмий ташрифи Бельгия қироли Филипп билан учрашувдан бошланди, дея хабар беради Kazinform Aкордага таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев Швейцария Президенти билан музокара ўтказди Қозоғистон Президенти ЖССТ Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг махсус сессияси очилишида нутқ сўзлади Қозоғистон Президенти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари билан учрашди

Президент пандемиядан кейин Европага илк ташрифига алоҳида эътибор қаратганини таъкидлади. Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.


– Мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик кенгаймоқда. Мамлакатимизга уч марта ташриф буюриб, бунга катта ҳисса қўшдингиз, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент Қозоғистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларга эътибор қаратди.

Бельгия қироли мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ишлар ҳақидаги маълумотлар билан қизиқди.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Бельгия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини қайд этди. Шунингдек, келаси йилнинг сентабр ойида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойи бўлиб ўтишини маълум қилди. У ушбу муҳим тадбирда қирол Филипп ҳам иштирок этишига умид билдирди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив