ҚР Президенти авиация соҳасида рақобатни кучайтириш лозимлигини таъкидлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир ўринбосари Роман Склярни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистонда «очиқ осмон» тизимини жорий қилиш бўйча амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Жорий йилда Қатар, Польша, Уммон, Беларусь, Малайзия, Руминия, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт каби мамлакатларнинг етакчи авиакомпаниялари 14 та янги йўналишда парвозларни йўлга қўйиши режалаштирилган. Швейцария, Жанубий Корея, Сингапур, Латвия, Литва мамлакатлари авиация соҳаси раҳбарлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Роман Скляр Давлат раҳбарининг 2019 йилда берилган топшириқлари бажарилиб, натижада янги 12 та йўналиш – Нур-Султандан Прагага, Улан-Баторга ва Токиога тўғридан-тўғри рейслар очилганини маълум қилди.

Президент манфаатдор давлатлар билан авиақатновлар сонини орттириш, шунингдек Қозоғистоннинг асосий аэропортлари орқали юк ташиш кўрсатгичларини орттириш бўйича топшириқлар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев авиация соҳасида рақобатни кучайтиришнинг муҳимлигини таъкидлаб, бу йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва фуқаро авиациясини ривожлантиришга ижобий таъсир қилишини айтди.

Сўнгги хабарлар