Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР Президенти Астана ва Қозоғистон митрополити Александрни қабул қилди

1 Июль 13:51

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Астана ва Қозоғистон митрополити Александрни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев православ черковининг Қозоғистонда бирлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади ҳамда дин соҳасидаги давлат сиёсати масалаларига тўхталди.

Давлат раҳбари Қозоғистон пойтахти вилоятида миллатлараро ва конфессиялараро мулоқотни ривожлантириш, маънавий-ахлоқий қадриятларни тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Президент Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойи сентябр ойида бўлиб ўтишини айтди. Унинг асосий мавзуси - пандемиядан кейинги даврда инсониятнинг маънавий ва ижтимоий ривожланишидаги диний етакчиларнинг роли. Қасим-Жомарт Тоқаев Патриарх Кириллнинг мазкур форумдаги иштироки глобал динлараро ва цивилизациялараро мулоқотга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Ўз навбатида, митрополит Александр Давлат раҳбарига учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон халқи фаровонлиги йўлида модернизацияга қаратилган бунёдкорлик ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини айтди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар