+7 (701) 759 90 19
USD 422.87 EUR 512.1
RUB 5.63 CNY 64.49
Янгиликлар

ҚР Президенти Антониу Гутерришга БМТ 75 йиллиги муносабати билан телеграмма юборди

24 Октябрь 13:30
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Антониу Гутерришга БМТ 75 йиллиги муносабати билан телеграмма юборди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги муносабати билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга табрик телеграммаси юборди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти Миллий банк раисини қабул қилди ҚР Президенти Россия Президенти Маъмурияти Раҳбарининг ўринбосарини қабул қилди ҚР Президенти: Тоғли Қорабоғдаги можарони тўхтатиш тўғрисидаги келишув тарихий қарордир

«Бугун барча халқлар ўтмишга боқиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти йиллар давомида эришган узлуксиз тараққиёт йўлини ғурур билан таъкидлаши мумкин. Дунё геосиёсат ва иқтисодиёт, айниқса соғлиқни сақлаш соҳасида оғир инқирозни бошдан кечираётган бир пайтда ҳам, миллионлаб одамлар, шу жумладан, заиф қатламлар БМТдан умидвор», - дейилади телеграммада.

Президент Антониу Гутерришнинг БМТ тизимининг самарадорлиги, ҳисобдорлиги ва муросасини оширишга қаратилган стратегияси ва изчил ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида белгиланган асосий мақсад ва тамойилларга риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш учун бевосита жавобгармиз. Қозоғистон БМТнинг барқарор, хавфсиз ва инклюзив келажакни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини тасдиқлайман», - деди Қозоғистон Президенти.

Телеграммада Қасим-Жомарт Тоқаев Антониу Гутерриш ва БМТнинг барча ходимларига ушбу эзгу фаолиятида муваффақиятлар тилади.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив