ҚР Президенти Анқарага амалий ташриф билан боради

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун 16 март куни Анқарага амалий ташриф билан боради, дея хабар беради Kazinform.

«Тадбир давомида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва инсонпарварлик ёрдами соҳасида ташкилот фаолиятининг устувор йўналишлари, жумладан, табиий офатларга қарши курашда ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади», – деб ёзади Ақорда расмий сайти.

Ташриф доирасида Давлат раҳбарининг Туркия Президенти билан учрашуви режалаштирилган.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар