ҚР Президенти Amanat партиясини модернизация қилиш ишларни фаоллаштириш бўйича кўрсатмалар берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Amanat» партияси ижрочи котиби Асхат Ораловни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга партиянинг навбатдан ташқари XXII Қурултойида партияни модернизация бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳақида маълумот берилди.

Асхат Оралов партия раисига Алмати, Чимкент, Туркистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида ўтказилган фуқаролар йиғилишлари якунлари, шу қаторда, жамоат қабулхоналари фаолияти тўғрисида ҳисобот берди. Март ойидан буён Республика мобил жамоатчилик қабулхонаси 6 та вилоят, яъни Ақмола, Қарағанди, Павлодар, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларида аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Июн ойи охиригача Қозоғистоннинг барча ҳудудларида қабулларни давом эттириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, «Amanat» партияси масъул котиби асосий дастурий ҳужжатлар, партия ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти, жойларда сайловолди дастури ижросини назорат қилиш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш, шунингдек, «Очиқ партия» концепцияси доирасида «Talqylau» мулоқот платформаси ишга туширилгани ҳақида маъруза қилди.

Президент аҳоли билан фикр алмашишни кучайтириш, ҳудудлардаги депутатлик фракциялари фаолияти самарадорлигини ошириш, партиянинг ёшлар қаноти фаолиятини модернизация қилиш зарурлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш учун «Amanat» партиясида барча зарур имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Президент таъкидлаганидек, бу борада партиянинг ҳудудий бўлинмалари муҳим ўрин тутиб, мазмунли жамоатчилик мулоқотини ўз даражасида кучайтириши зарур.


Сўнгги хабарлар