ҚР Президенти AMANAT партияси раиси ваколатини ўзидан соқит қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугундан эътиборан AMANAT партиясининг раиси ваколатини ўзидан соқит қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Давлат раҳбари ҳеч бир партияга устувор аҳамият бермаслиги, яъни сиёсий жиҳатдан бетараф бўлиши керак. Бу менинг аниқ позициям», - деди Президент AMANAT партияси қурултойида.

Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, партия раислигига ҚР Парламенти Мажилиси раиси Ерлан Қошанов номзодини таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Президент иштирокида AMANAT партиясининг XXIII қурултойи бўлиб ўтмоқда.

Унда барча вилоятлардан делегатлар иштирок этмоқда. Конгресс онлайн тарзда ўтказилмоқда. Қурултойда ADAL сиёсий партиясини AMANAT партиясига бирлаштириш масаласи кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар