ҚР Президенти Алматида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари билан танишди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматига иш сафари давомида Президент амалга оширилаётган бир қатор инфратузилма лойиҳалари билан танишди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Президентига Алмати халқаро аэропортини реконструкция қилиш режаси тақдим этилди.

Туркиянинг «TAV airport Holding» компанияси бош директорининг ўринбосари Серкан Каптан Қасим-Жомарт Тоқаевга аэропорт янги терминали қурилиши ҳақида маълумот берди. Умумий майдони 55 минг квадрат метр бўлган терминал лойиҳасининг қиймати 150 миллион еврони ташкил қилади. Терминал йилига 6 миллион йўловчига хизмат кўрсатади. Ушбу объектнинг қурилиши 2022 йилнинг 2-чорагида якунланиши режалаштирилган.



Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати халқаро аэропорти реконструкция қилинганидан кейин ушбу объект Марказий Осиёдаги энг катта авиация марказига айланишига ишонч билдирди.

Қозоғистон Президенти, шунингдек, Буқтирма кўчаси ва Қулжа тракти чорраҳасида 784 метр узунликдаги йўл кесишмаси қурилиши лойиҳаси билан танишди.

Президентнинг сўзларига кўра, лойиҳа шаҳар йўлларидаги тирбандликни камайтиради ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратади.





Сўнгги хабарлар