ҚР Президенти Алмати агломерациясини ривожлантириш учун ягона транспорт моделини яратишни топширди

None
ALMATY. Kazinform – Икки вилоят – Алмати ва Алмати вилояти бир-бири билан чамбарчас боғланган. Маятник миграцияси Алмати автотранспорт тармоғига катта юк яратади. Шу боис шаҳар атрофидаги жамоат транспортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу ҳақда Давлат раҳбари Алмати шаҳрида жамоатчилик билан учрашуви чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«50 та аҳоли пунктини қўшимча қамраб оладиган янги автобус йўналишларини йўлга қўйиш зарур. Яқинда Алмати ва Қонаев шаҳарлари ўртасида электр поезди қатнови тикланди. Идустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш, Алмати ва Алмати вилояти ҳокимликлари шаҳарлараро темир йўл қатновини янада рағбатлантириш режасини ишлаб чиқиши керак. Алмати агломерациясини ривожлантириш учун ягона транспорт моделини яратиш ҳақида ўйлаш керак», - деди Қозоғистон Президенти.

Сўнгги хабарлар