ҚР Президенти Александр Лукашенкони Беларусь Президенти лавозимига қайта сайланиши билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Александр Лукашенкога Белорусь Президенти лавозимига қайта сайланиши муносабати билан табрикнома юборди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистон халқи номидан ва ўз номидан Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланиши билан табриклади.

«Қийин сиёсий вазиятда ўтган сайловлар натижалари Беларуснинг суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик йўналишингизни халқ қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради», - дейилади телеграммада.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Беларусь ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бундан буён ҳам икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида муваффақиятли ривожланиб бораверишига ишонч билдирди.

Қозоғистон Президенти Александр Лукашенкога Беларусь Республикаси раҳбари сифатида барча режаларини тўлиқ амалга оширишини, Беларусь халқига эса тинчлик, барқарорлик, ўзаро тушуниш ва фаровонлик тилади.
Сўнгги хабарлар