ҚР Президенти AҚШнинг Қозоғистондаги Элчисини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбари AҚШнинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уильям Мозерни Қозоғистонда дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қасим-Жомарт Тоқаев Уильям Мозерга Қозоғистон ва AҚШ ўртасидаги кенгайтирилган стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

«Сизга AҚШнинг Қозоғистондаги Элчиси сифатидаги аъло ишингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сизнинг мамлакатингиз Қозоғистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олди. Биз буни ҳеч қачон унутмаймиз «, - деди Президент.

Давлат раҳбари Қозоғистон томонининг икки дўст мамлакат халқлари манфаати учун AҚШ билан конструктив ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий қарор қилганини тасдиқлади.

Ўз навбатида, Уильям Мозер Қасим-Жомарт Тоқаевни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади. Бундан ташқари, америкалик дипломат Вашингтон Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга содиқлигини эълон қилди.

Суҳбатдошлар икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий кун тартибининг бир қатор долзарб масалаларини, жумладан, Aфғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди.

Суҳбат якунида Президент Уильям Мозерга миннатдорчилик мактуби ва махсус нишонни топширди, унга дипломатик хизматда янада муваффақиятлар тилаб қолди.

Сўнгги хабарлар