+7 (701) 759 90 19
USD 430.51 EUR 505.72
RUB 5.51 CNY 64.14
Янгиликлар

ҚР Президенти АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали сўзлашди

8 Апрель 13:33
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали сўзлашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти Қозоғистоннинг коронавирус вакцинасини яратиш ишлари билан танишди ҚР Президенти «Самрук-Қазына» бошқаруви раисини қабул қилди Давлат рамзларидан фойдаланиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш керак – ҚР Президенти

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Майкл Помпео COVID-19 тарқалишига қарши кураш бўйича халқаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШга Қозоғистонни қўллаб-қувватлагани ва инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. АҚШ Давлат котиби Вашингтоннинг пандемияни имкон қадар тезроқ бартараф этиш учун икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Президент Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларидаги эпидемиологик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Суҳбат давомида Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий мулоқотларни янада чуқурлаштириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ҳақида келишувга эришилди.

Томонлар Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларини ривожлантириш, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича биргаликда ишлашни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив