ҚР Президенти Администрацияси раҳбари янги ўринбосари тайинланди

Фото:
ASTANA. Kazinform - Руслан Желдибай Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котиби этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Kazinform.

«Руслан Султанули Желдибай Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котиби этиб тайинлансин ва у илгари эгаллаб турган лавозимидан озод этилсин», — дейилади Фармонда.

Руслан Желдибай 1989 йилда Жамбил вилоятида туғилган.

Т. Рисқулов номидаги Қозоғистон иқтисодиёт университетини, Уорик университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2012 йилда «Қозоғистон» телеканалида муҳаррир сифатида бошлаган.

2022 йил 14 апрелдан Қозоғистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимида ишлаб келган.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар