ҚР Президенти Администрацияси ходимлари 1 кунлик иш ҳақини «Қозоғистон халқига» жамғармасига ўтказди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев топшириғига асосан «Қозоғистон халқига» жамоат ижтимоий жамғармаси ташкил этилди. Қозоғистон Президенти Администрацияси ходимлари бир кунлик иш ҳақини жамғармага ўтказишга қарор қилди, деб хабар беради Президент матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

«Жамғармага ўтказиладиган маблағлар соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилади. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар ва фавқулодда ҳолат жорий этилганда жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Жамғарма фаолияти имкон қадар шаффоф бўлади», - деб ёзди Берик Уали.

Сўнгги хабарлар