ҚР Президенти Абай вилояти ўт ўчирувчиларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинини ўчиришда ҳалок бўлган ва жароҳатланган ўт ўчирувчиларни давлат мукофотлари билан тақдирлади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар беради.

Жумладан, Абай вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин ўчириш ва авария-қутқарув хизматининг №14 ёнғин хавфсизлиги бўлими ҳайдовчи-ходими Тоғизбаев Айдос Еруланули (вафот этган) III даражали «Айбын» ордени билан;

Абай вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси №14 ёнғин ўчириш бўлими бўлинмаси командири Турлибеков Амангелди Айтмухашули III даражали «Айбын» ордени билан;

Абай вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси №14 ёнғин хавфсизлиги бўлими ёнғинга қарши кураш ва авария-қутқарув хизмати ўт ўчирувчиси Нурлан Салимжан «Жасорат учун» медали билан тақдирланди.





Фото : gov.kz


Сўнгги хабарлар