ҚР Президенти 2021 йилда қандай сиёсий ислоҳотларни амалга оширди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президентининг ёрдамчиси Ерлан Қарин Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан йил давомида амалга оширилган ислоҳотларни шарҳлади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«2021 йил мамлакатимиз учун яна бир ислоҳотлар йили бўлди. Сиёсий блок ва инсон ҳуқуқлари масаласи бошиданоқ тез ўзгаришлар майдонига айланди», деб ёзди у Тelegram-каналида.

Ерлан Қариннинг сўзларига кўра, йил давомида ушбу соҳаларда қуйидаги муҳим сифат ўзгаришлари рўй берди:

1) Май ойида Президент сиёсий партияларнинг Мажилисга кириши учун чегарани 7 фоиздан 5 фоизга қисқартириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

2) Ушбу қонунда барча даражадаги сайлов бюллетенларида «Ҳаммага қаршиман» банди белгиланди.

3) Июн ойида Президентнинг махсус фармони билан Ҳукумат инсон ҳуқуқлари соҳасида устувор чора-тадбирлар режасини тасдиқлади. У одам савдоси қурбонлари, ногиронлар ҳуқуқлари, жиноий судловда инсон ҳуқуқлари, қийноқлар ва шафқатсиз муносабатнинг олдини олиш ва ҳоказоларга қаратилган кенг кўламли самарали чора-тадбирларни ўз ичига олади

4) 25 июл куни Қозоғистонда биринчи марта овул округлари ҳокимларининг тўғридан-тўғри сайлови бўлиб ўтди. Ўтган сайловлар натижасида овул ҳокимлари корпуси 50 фоиздан ортиқ янгиланди.

5) Сентябр ойида Президент навбатдаги Мурожаатномасида депутатлик мандатларини тақсимлашда хотин-қизлар ва ёшлар учун 30 фоизлик квотани қонун билан белгилашни таклиф қилган эди. Давлат раҳбари партияларнинг сайлов рўйхатларидаги фуқаролар, жумладан, алоҳида эҳтиёжли шахсларнинг квота тоифалари рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилди. Мазкур нормалар юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

6) Мурожаатномада ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноят процессини кўриб чиқишни такомиллаштириш бўйича янада чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидланган. Шунингдек, полициянинг хизмат кўрсатиш моделини кенгайтириш вазифаси қўйилди. Келгуси йилдан бу тажриба бутун республика бўйлаб кенг тарқалади.

7) Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институтини тизимли равишда мустаҳкамлаш ва ўлим жазосини тўлиқ бекор қилишни назарда тутувчи ҳар иккала қонуннинг ишлаб чиқилиши инсон ҳуқуқлари соҳасида сезиларли ютуқларга таъсир кўрсатди.

«Булар Президентнинг сиёсий ислоҳотлар блокидаги энг муҳим ташаббуслари холос. Уларни тўлиқ ҳаётга татбиқ этиш мақсадида жорий йилда 2 та Фармон ва 6 та Қонун қабул қилинди.

Умуман олганда, Президентимиз томонидан таклиф этилган барча сиёсий янгиликлар бўйича кенг кўламли ва режали ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис сиёсат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги реал ўзгаришлар йўналиши 2022 йилда ҳам сақланиб қолади», — деди Президент ёрдамчиси.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар